Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Даҳшат! 4 нафар ўсмир бир йил давомида 11 ёшли қизни зўрлаб келгани маълум бўлди

Даҳшат! 4 нафар ўсмир бир йил давомида  11 ёшли қизни зўрлаб келгани маълум бўлди

Краснодар ўлкасида терговчилар тўрт нафар ўсмирга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича терговни якунлади. Улар жиноят вақтида 11 ёшли қизни зўрлаганликда айбланмоқда, дея хабар беради Россия Федерацияси Тергов қўмитаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Aгентликнинг аниқлик киритишича, деярли бир йил давомида – 2021 йилнинг майидан 2022 йилнинг майигача – қиз 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар томонидан зўрланган.

Бу вақт давомида қиз жим турди, лекин 2022 йил май ойида у онасига нима бўлганини айтди. Aёл полицияга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, зўрлаганлар 6-7 синф ўқувчилари ҳамда мактаб-интернатнинг икки нафар 9-синф ўқувчиси бўлган.

Ўсмирларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, тергов давомида 3 нафар ўсмир тергов изоляторига жойлаштирилди. Тергов бошланган пайтда гумонланувчилар гуруҳининг тўртинчиси 14 ёшда бўлганлиги сабабли у уй қамоғига олинган.

Жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Киритилди: 22:01 17.11.2022. Ўқилди: 14296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!