Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Даҳшат! 16 ёшли ўсмирлар 13 ёшли қизни зўрлаб, видеони тарқатиб юборишди

Даҳшат! 16 ёшли ўсмирлар 13 ёшли қизни зўрлаб, видеони тарқатиб юборишди

Москвада 13 ёшли қизни зўрлаган 16 ёшли уч нафар россиялик ҳибсга олинди. Ўсмирлар бу жиноятни видеога олган ва дўстларига юборган. Бу ҳақда 22 июль, пайшанба куни Россия Тергов қўмитаси Москва департаментининг расмий вакили Юлия Иванова маълум қилди.

Тергов маълумотларига кўра, 2020 йил декабрь ойида 16 ёшли гумонланувчилар 13 ёшли жабрланувчини меҳмонга таклиф қилишган ва номаълум нарсани унинг ичимликига аралаштириб юборишган. Кейин, жабрланувчининг беҳуш ҳолатидан фойдаланиб, улар жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини амалга оширдилар. Зўрловчилар содир бўлаётган воқеани мобил телефон камерасида тасвирга олишди.

Улар жабрланувчини, агар у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилса, видеони тарқатиб юборамиз, деб қўрқитишган ва кейинчалик видеони ўз тенгдошларига кўрсатиш орқали ўз режаларини амалга оширишган. Фақат олти ойдан сўнг, жабрланувчи воқеа ҳақида ота-онасига айтиб берди ва улар дарҳол полицияга мурожаат қилишди.

Айни дамда Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси ("Жабрланувчини ўн тўрт ёшга етмаган ҳолда зўрлаш"), 132-моддаси ("Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари") билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида учаласи ҳам ўз айбларини тан олишди ва жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.

Киритилди: 23:20 22.07.2021. Ўқилди: 22955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!