Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

DAF топилди ва хатланди: 310 миллион сўмлик қарз изи билан қўлга тушди

DAF топилди ва хатланди: 310 миллион сўмлик қарз изи билан қўлга тушди

АТБ фойдасига 310 000 000 сўм қарзни ундириш бўйича қидирувда бўлган DAF русумли юк автомашинаси Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, қонуний тартибда хатланди.

Суд қарорига биноан гаров мулк сифатида белгиланган автомашина қарздор қонун талабларини бажармагани учун қидирувга берилган эди. Тезкор тадбирлар натижасида унинг жойлашуви аниқланиб, ҳужжатлари текширилди ва тегишли тартибда хатловга олинди.

Энди автомашина баҳоланади. Агар қарз ихтиёрий тўланмаса, у аукцион савдога чиқарилиб, тушган маблағ АТБ фойдасига ўтказилади.

‼️Бюро эслатади: қарз ўз вақтида тўланса, мулкни сотиш ва қўшимча чоралар қўлланилмайди.

✔️Хулоса битта: қонундан қочиб бўлмайди — қарз барибир ундирилади.

Киритилди: Бугун 16:52. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!