Crocus City Hall концерт залидаги терактни ташкиллаштиришда бевосита иштирок этган Марказий Осиёдан 6 нафар фуқаро сиртдан ҳибсга олиниб, қидирувга берилган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди.
"Терактни бевосита ташкил этишни Марказий Осиёдан 6 нафар фуқаро амалга оширган, уларнинг айримлари тахаллус остида фаолият юритади. Улар хорижда, шунинг учун сиртдан ҳибсга олинган ва қидирувга берилган" - деди Петренко.
Унинг сўзларига кўра, терактнинг тўрт нафар айбдори: Далержон Мирзоев, Муҳаммадсобир Фаизов, Шамсиддин Фаридуни ва Саидакрам Рачабализодани ўз сафига айнан шу шахслар жалб қилган. Шунингдек, улар чет элда ўқишни ташкил қилишган.
Терактни уюштирганлар, шунингдек, уларнинг 15 нафар шериги ҳибсда. Улар билан тергов ҳаракатлари якунланди. Айбланувчилар иш материаллари билан танишиб бўлгач, судга келишади.