Crew Dragon космик кемаси Халқаро космик станцияга муваффақиятли учирилди.
NASA маълумотларига кўра, космик кема Флоридадаги Кеннеди космик марказидан парвозни амалга оширган. Унинг бортида америкалик астронавтлардан – Энн Макклейн ва Никол Айерс, россиялик космонавт – Кирилл Песков, япониялик астронавт – Такуя Ониши бўлган.
Мазкур миссия давомида Boeing Starliner экипажининг тўққиз ой давомида орбитада қолиб кетган астронавтлари – Барри Уилмор ва Сунита Уильямс Crew Dragon орқали Ерга қайтиши кутилмоқда.
Ушбу миссия SpaceX ва NASA ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муваффақиятли намунаси бўлиб, Халқаро космик станцияга космонавтларни етказиб бериш ва қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.