Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Crew Dragon экипажи Халқаро коинот станциясидан Ерга қайтди

A A A
Crew Dragon экипажи Халқаро коинот станциясидан Ерга қайтди

Американинг Crew Dragon фазовий кемаси экипаж билан Ерга қайтди, деб хабар берди NASA.

Россиялик космонавт Константин Борисов, NASA астронавти Жасмин Могбели, Европа коинот агентлиги астронавти Андреас Могенсен ва Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги астронавти Сатоси Фурука Ерга қайтишди. Улар орбитада олти ярим ой давом этган Crew-7 миссиясини якунлашди.

Капсула Флорида қирғоқлари яқинида Атлантика океанига шўнғиди. Мутахассислар экипаж аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш учун кутишган. Жамоа ўзини яхши ҳис қилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 22:13 13.03.2024. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!