Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

"COVID-19"нинг ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш сабаби топилди

"COVID-19"нинг ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш сабаби топилди

Италия ва австралиялик бир гуруҳ олимлар коронавирус оғир кечиши ва ўлим билан тугашига сабаб бўладиган сабабни топишди.

Олимлар 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб декабрь ойига қадар 5617 нафар беморларда олиб борган кузатувлари натижасида 19та илмий иш ёзишган. Ушбу тадқиқотлар натижаси International Journal of Infectious Diseases журналида чоп этилган.

Барча тадқиқотлар натижаси умумлаштирилганда, COVID-19 оғир кечиш ёки ўлим билан тугаган беморларда зардобли амилоид А (serum amyloid A) ёки SAA миқдори кескин кўпайиши кузатилган.

Олимлар айтишига қараганда, касаллик енгил кечган беморларга нисбатан ушбу беморларда биринчи 24-48 соат ичида SAA миқдори 1000 баробар ошиб кетиши кузатилган.

Профессор Ардуино Мангони (Arduino A. Mangoni), айтишига қараганда зардобли амилоид А жигарда пайдо бўлади ва соғлом киши қон зардобида унинг миқдори 20-50 мг/л бўлади. Касалликнинг биринчи ва ўткир босқичида, тана ҳарорати ошиши ва бошқа гормонал ўзгаришлар қаторида SAA миқдори ҳам ошади.

Лекин SAA миқдори кескин ошган беморларда цитокин шторми ёки гиперцитокинемия ҳам содир бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбататида касалликнинг ўта оғир кечишига олиб келади. Бундай беморларда яллиғланиш ҳолатлари ошиши, қон қуюлиши, ўпка, юрак ва жигарлар оғир жароҳатланиши кузатилган.

SAA миқдори кескин ошиши, аксарият ҳолларда, ортиқча вазнга эга бўлган, қандли диабетга чалинган, сурункали юрак-қон томир касалликлари бор бўлган беморларда кузатилган.

Юқорида ўтказилган илмий иш ва хулосаларнинг асосий фойдаси шундаки - SAA миқдори кўрсатгичи орқали, COVID-19 оғир кечишини олдиндан аниқлаб даволаш муолажаларини тезроқ ва аниқроқ белгилаш мумкин, - дейилган хабарда.

Киритилди: 07:00 21.04.2021. Ўқилди: 3025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!