Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

CОP29 Саммити: Озарбайжон минтақадаги асосий дипломатик ўйинчига айланиб бормоқда

CОP29 Саммити: Озарбайжон минтақадаги асосий дипломатик ўйинчига айланиб бормоқда

Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин халқаро муносабатлар тизимига интеграциялашган постсовет мамлакатлари мустақилликни қўлга киритганидан бери 30 йилдан ортиқ муддат бўлдики, жаҳон давлатларининг манфаати бўлиб келган. Минтақани назорат қилиш орзусида омонсизкураш давом этган бир шароитда собиқ иттифоқ давлатлари борки, улар мустақил ва мувозанатли сиёсат юритишга муваффақ бўлган ва бу давлатларнинг сони жуда кам. Улар бу омонсиз курашнинг қурбонига айланмай, аксинча ҳозирги геосиёсий вазиятлардан манфаат кўра билдилар.

Бу давлатлардан бири ва балки биринчиси Озарбайжондир. Мустақилликнинг дастлабки йилларида турли бузғунчилик кўринишларга қарши кураш олиб борган Озарбайжон ҳамда узоқ йиллардирки қўшни Арманистоннинг оғир тажовузига қарши чидади. Арманистон сиёсий ва ҳарбий раҳбарлигининг «Денгиздан денгизгача буюк Арманистон» ва бошқа «шиорларла» ўз аҳолисининг бошини қориштирган бир шароитда иқтисодий ва ҳарбий қудратини оширган Озарбайжон кўп ўтмадики, Жанубий Кавказнинг етакчи, дунёнинг эса нуфузли мамлакатига айланди.

Иккинчи Қорабоғ уруши ва антитеррор амалиёти натижасида ўз тупроқларини ишғолдан озод қилган Озарбайжон бу кун минтақада асосий дипломатик ўйинчилардан биридир. Тасодиф эмаски, бир қанча қўшни давлатлар билан бирга, узоқ минтақалардан бўлган давлатлар ҳам дипломатик сиёсатда «Озарбайжон модели»дан фойдаланишга устунлик бермоқдалар. Бу модель жаҳон кучлари орасидаги зиддиятларда иштирок этмаслик, миллий манфаатлар таъминланган ҳолда ташқи сиёсат юритишни ўз ичига қамраб олади.

Қўшилмаслик Ҳаракатига раҳбарлик даврида Озарбайжон турли мамлакатлар ўртасида кўприк вазифасини бажарди ва муносабатларнинг юксалишига ўзининг алоҳида ҳиссасини қўшди. Ғарб ва Шарқ давлатлари билан бирга, қўшни Россия ва Эрон билан ҳам муносабатларни тўғри тартиблаштиришга қодир. Бу эса ўз навбатида мамлакат ичкарисидаги барқарорликнинг асосий кафолатидир. Президент Илҳом Алиев томонидан амалга мантиқий, прагматик, изчил, оқилона ва кўп қиррали бошқарув фалсафаси Озарбайжонни ҳам халқаро тадбирларнинг марказига айлантирди. Жаҳон миқёсидаги халқаро тадбирларнинг пойтахт Бокуда ва бошқа шаҳарларда муваффақиятли ўтказилиши бунинг яққол тасдиғидир.

Озарбайжон яна бир мўътабар халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда. Бу Озарбайжон тарихида миқёсига кўра энг муҳим халқаро тадбир деб ҳам номланиши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Ўзгариши бўйича ҳадли Конвенциясининг 29-саммити глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда алоҳида аҳамиятга моликдир. Бу конференцияда халқаро миқёсда иқлим инқирозининг олдини олиш учун янги стратегиялар ва тадбирлар режалаштиради, шунингдек мавжуд келишувларнинг ижроси музокара қилинади. Озарбайжон бу тадбирда муҳим роль ўйнади. Ўлка сўнгги йилларда иқлим ўзгариши бўйича олиб борилган глобал курашга ўз ҳиссасини қўшиши билан бирга, экологик лойиҳалари билан ҳам эътиборни ўзига қаратмоқда.

Нефть ва газ ресурсларига бой бўлган давлат сифатида танилса ҳам, сўнгги даврлар Озарбайжонда қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш ва экологик барқарорликни таъминлаш учун муҳим қадамларни ташлади. Мамлакатнинг иқлим стратегияси доирасида асосийм ақсадлардан бири углерод изини камайтириш ва 2030 йилгача энергия ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини оширишдан иборатдир. Яшил энергитика соҳасига инвестиция, шамол ва қуёш энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар шу турга киради. Каспий денгизида шамол энергияси потенциалидан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар энергетика секторида янги саҳифалар очмоқда.

Париж иқлим келишувига қўшилган ва келгусидаги 6 йил мобайнида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш мақсадларини ўз олдига қўйган Озарбайжон бу борада бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш ва сув манбаларини муҳофаза қилиниши билан боғлиқ катта тадбирлар қилмоқда.

Давлатнинг «Иқлим ўзгаришига мослашиш миллий стратегияси» доирасида экотизимларнинг муҳофаза қилиниши ва ўрмон қопламини кенгайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш сиёсати устувор мавзулардан бири саналади. Навбатдаги бу CОP саммити етакчи Жанубий Кавказ ўлкаси учун халқаро майдонда экологик сиёсатини тақдим этмоқ ва иқлим ўзгаришига қарши курашдаги муваффақиятларини намойиш эттириш учун муҳим ва стратегик бир платформадир.

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Ўзгариши бўйича конференциясида фаол иштироки ва жаноб Президент Шавкат Мирзиёевнинг саммитда шахсан ўзи иштирок этиши ўлканинг иқлим ўзгариши ва яшил энергияга ўтишда қаратган юксак эътиборини намоён этади. Бу Ўзбекистоннинг экологик масалаларга қаратаётган аҳамиятининг яна бир бор исботидир.

Сафар доирасида жаноб Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бирга иштирокида Хонкандида иқтисодий юксалишнинг ташвиқоти ва икки ўлка орасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши нуқтаи назаридан аҳамият касб этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг очилишда шахсан иштирок этиши ҳамда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг порлоқ келажагидан хабар беради. Бу тадбир икки ўлка орасида стратегик ҳамкорликнинг кучайтирилиши ва ўзаро лойиҳаларнинг амалга оширилишида муҳим қадам сифатида баҳоланади.

Озарбайжон минтақавий миқёсда иқлим ўзгаришига қарши курашда етакчи ўлкалардан бири сифатида ҳаракат қилишга тайёрланмоқда. Хусусан, Кавказ ва Ўрта Осиё энергия алмашинувини қўллаб-қувватлайдиган лойиҳалар Озарбайжонни экологик етакчилик бўйича номзод қилади. Шунингдек, бу тадбир билан Озарбайжон қайта тикланадиган энергия соҳасида янги халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни мақсад қилиб қўймоқда. Европа ва Осиё ўлкалари билан энергия транзити ва экологик лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш бу йўналишда муҳим рол ўйнайди. Яшил дипломатияга ўтиш, CОP тадбирлари Озарбайжон учун фақат экологик сиёсат эмас, геосиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. CОP29 саммити Озарбайжонга янги экологик ёндашувларни илгари суриш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда фаолроқ позицияни намойиш қилиш учун имкониятлар яратади.

Микаил Мирзазода

Киритилди: 17:57 21.11.2024. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!