Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Cobalt" ҳамда велосипед иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

"Cobalt" ҳамда велосипед иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 14 сентябрь куни соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Б.Ҳ. "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига кутилмаганда чиқиб келган велосипедчи ва велосипедга уланган аравада бўлган фуқарони уриб юборган.

🔹Натижада, велосипедчи ва аравада бўлган фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан воқеа жойи ўрганилиб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Киритилди: 22:32 14.09.2021. Ўқилди: 1783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!