Телеканалнинг хабар беришича, АҚШ жорий йилнинг июн ойида Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик ҳарбий тўқнашув давомида замонавий ТHAAD ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг тахминан 25 фоизини сарфлаб бўлди.
Маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар 100 дан 150 тагача ракетани ишлатган. Бу эса ишлаб чиқариш тезлигидан анча юқори. Ўтган йили АҚШ атиги 11 та ракета харид қилган, жорий йилда яна 12 таси олинади. 2026 йилда эса 37 та ракета сотиб олиш режалаштирилган. Ҳар бир ТHAAD ракетаси тахминан 12,7 миллион доллар туради.