Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

❗️ Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида яшовчи, 1992 й.т. аёл савдо соҳасида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият иш юритувчисининг ишончига кириб, МЧЖнинг 376,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ушбу тизимда ишловчи танишлари ёрдамида бартараф қилиб бериш эвазига, ундан 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⭕️Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:08. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!