Рома клубининг ёш футболчиси Николо Дзаньоло инстаграмга жойлаган сурати туфайли онасидан норози бўлди. У онасига танбеҳ берди.
41 ёшли Франческа Коста инстаграмда 173 мингта мухлис тўплаган ва селфиларини жойлаб боради. Ташқи кўриниши чиройли бу аёлнинг навбатдаги селфиси эса ўғлига ёқмади.
Бу ишингизни тўхтатинг, она. Суратни олиб ташланг. Шу ёшингизда шу иш ярашадими? Ахир 40 ёшдан ўтдингиз , дея муносабат билдирди Дзаньоло.