Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Чирчиқда ФВВ қутқарувчилари фарзанди ёлғиз қолган уй эгасига ёрдам берди

Чирчиқда ФВВ қутқарувчилари фарзанди ёлғиз қолган уй эгасига ёрдам берди

Куни кеча, Тошкент вилояти ФВБга, Чирчиқ шаҳар ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи фуқаро уйнинг кириш эшиги калитини йўқотиб қўйганлиги, уй ичида фарзанди назоратсиз қолганлигидан ҳавотирланиб, эшикни очиб беришда амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар қилган.

Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг кириш эшиги очиб берилган ва уй эгасининг фарзанди соғ-саломат онасига топширилган.

Киритилди: 10:33 02.05.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!