"Ўзэнергоинспекция" Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида ўтказилаётган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Ҳ.Г.М." МЧЖга қарашли бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 685,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Шу каби ҳолат ушбу ҳудуддаги “Ч.Й.Н.С.” МЧЖга қарашли объектда ҳам ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, 565,6 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.