Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Чирчиқ тиббиёт маркази бош шифокори йиғилишда ходимини ҳақоратлади

Чирчиқ тиббиёт маркази бош шифокори йиғилишда ходимини ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев тиббий этика қоидаларига зид равишда тиббиёт ходимини куракдан турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди.

ССВ берган маълумотга кўра, ушбу воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 20:59 08.06.2024. Ўқилди: 1483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!