Чипс ва газланган ичимликлар каби қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш одамнинг мияси ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳатто унинг ҳажмини камайтириши мумкин. Барселона автоном университети олимлари шундай хулосага келди, деб хабар берди xabar.uz.
Сода ва чипслардан ташқари, энергетик ичимликлар, ёғли ва шўр газаклар, бургерлар ва бошқа турдаги фастфудлар шундай маҳсулотлар тоифасига киради. Одатда, бундай маҳсулотлар эмульсификаторлар ва бошқа кимёвий қўшимчалар ёрдамида саноат шароитида ишлаб чиқарилади.
Олимлар тахминан 50 ёшли 152 кишини текшириб кўрди. Улардан 89 нафари ортиқча вазнга эга. Тажриба иштирокчилари магнит-резонанс томография (МРИ) ва яллиғланиш биомаркерларини лаборатория текширувидан ўтказдилар. Улар, шунингдек, қайси таомларни истеъмол қилишни афзал кўришлари ҳақида сўровномаларни тўлдирган.
Маълум бўлишича, зарарли озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилганлар миясида ўзгаришлар аниқланган.