Чилонзор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида биринчи маълумот берилди.
2025 йил 15 июль куни соат 14:17 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ҳамда эски автомобил шиналари ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 14:25 да етиб борган ва ёнғин соат 14:52 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари давом этмоқда.
Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.