Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Чилонзор туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди

Чилонзор туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:48 05.12.2023. Ўқилди: 975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!