Кўчадаги камида 7 та дарахтга шикаст етказилган, бунинг учун қурувчи ташкилотга 261 млн сўм жарима белгиланди. Кўчадаги умумий 99 та дарахтда шикастланиш хавфи аниқланган.
Фаоллар аралашувидан кейин воқеа жойига бош прокурор, Экология қўмитаси раиси, Тошкент шаҳар ҳокими ва Президент администрацияси вакиллари етиб келди.