Бугун 3 август, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Чилилик таеквондо устаси Фернанда Aгирре Олимпия ўйинларидан четлатилди

Чилилик таеквондо устаси Фернанда Aгирре Олимпия ўйинларидан четлатилди

Чилилик таеквондо устаси Фернанда Aгирредаги коронавирус текширувидаги мусбат натижа туфайли Токио Олимпиадасидан четлатилган чет эллик спортчи бўлди. Бу ҳақда Чили Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берган.
Aгирренинг аҳволи яхши, аммо у Олимпиадада қатнаша олмайди.

Чунки, юқумли касаллик билан боғлиқ ҳолатларда Япония соғлиқни сақлаш идоралари камида ўн кун карантин жорий этади.
Чоршанба куни Токио-2020 ташкилий қўмитаси веб-сайтида чоп этилган ҳисоботда, Олимпия шаҳарчасида яшамайдиган чет эллик спортчида коронавирус аниқланганлиги ҳақида хабар берилган.

Маълумот учун, 1 июлдан бери Олимпиа шаҳрчасидагилар орасида касаллик юқтиришнинг 79 та ҳолати аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Таеквондо бўйича Олимпия мусобақаси 24-27 июл кунлари бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.

Киритилди: 15:50 21.07.2021. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!