2024-йил 1-июлдан буён Чилида Араукания минтақасида 300 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари қайд этилган, деб хабар берди БиоБиоЧиле .
2024-йил 1-июлдан бошланган ва 2025-йилнинг 30-июнига қадар давом этадиган жорий мавсумда вилоятда 400 гектарга яқин турли ҳажмдаги 305 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган.
Нашр Миллий ўрмон хўжалиги корпорацияси (Cонаф) минтақавий директори Мария Тереза Хуантекео томонидан тақдим этилган маълумотларга таянади. Расмийнинг таъкидлашича, Арауканияда ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият ҳозирда оғирлашган босқичда.