Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Чехиянинг собиқ бош вазири ҳужумга учради

Чехиянинг собиқ бош вазири ҳужумга учради

Чехиянинг собиқ бош вазири Андрей Бабиш мухолифатдаги ANO (Норози фуқаролар ҳаракати) сиёсий ҳаракатининг сайловолди митингида ҳужумга учради.

Бу ҳақда партия матбуот котиби Мартин Водичкага таяниб, ČTK агентлиги хабар берди.

"Сайловолди митинги вақтида Андрей Бабиш ҳужумга учраган. Кимдир унинг бошига орқа томондан металл буюм билан урган. Шундан сўнг у тиббий ёрдам сўраб шифохонага борган", - деди матбуот котиби.

Novinky ахборот портали, ўз навбатида, ҳужумчи сиёсатчини қўлтиқ таёқ билан урганига аниқлик киритди. Ҳодиса Чехия шимоли-шарқидаги Добра қишлоғида содир бўлган.

ANOдан парламент қуйи палатаси депутати Алеш Юхелкнинг хабар беришича, Бабиш Фридек-Мистек шаҳридаги касалхонада. У рентген текширувидан ўтган. "Умид қиламанки, у билан ҳаммаси яхши бўлади", деди у. Юхелк кимдир собиқ бош вазирнинг бошига қўлтиқ таёқ билан бир неча марта урганини тасдиқлади.

Киритилди: 06:40 02.09.2025. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!