Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Чехияда ўқ-дори омборида кучли портлаш содир бўлди

Чехияда ўқ-дори омборида кучли портлаш содир бўлди

Чехия ёнғин-қутқарув хизматининг хабар беришича, мамлакат шарқидаги Боржини аҳоли пункти яқинида жойлашган Policske strojirny компаниясига тегишли ўқ-дори омборида соат 09:00 да портлаш содир бўлган. Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда, одамлар эвакуация қилинди. Бир нафар жабрланувчи ҳақида маълумот бор.

Полициянинг дастлабки хулосаси портлашга технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлганини кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, омбор йирик калибрли ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган STV Invest компаниясига тегишли бўлиб, унинг маҳсулотлари Украинада ҳам қўлланилади. Шунингдек, компания ҳарбий техникаларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш билан шуғулланган.

Ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:40 25.03.2025. Ўқилди: 993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!