Мамлакат президенти Петр Павелнинг таъкидлашича, Чехия бутун дунё бўйлаб снарядларни қидирмоқда ва НАТО иттифоқчилари билан Украина Қуролли кучларига снарядларни етказиб бериш учун олиш устида ишламоқда. Чехия раҳбари Дания, Канада ва Нидерландияни алоҳида қайд этди.
"Ҳозир биз ярим миллион 155 мм ўлчамдаги снарядлар ва 300 000 122 мм ўлчамдаги снарядларни топдик, агар бунинг учун маблағ топсак, бир неча ҳафта ичида уларни Украинага етказиб беришимиз мумкин. Биз бу ёрдам учун АҚШ, Германия, Швеция ва бошқалардаги ҳамкорларга мурожаат қиламиз",
— дея таъкидлади Павел Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасидаги “Украина тушлиги” вақтида.
Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли Кучлари сўнгги пайтларда снаряд танқислигини бошдан кечира бошлади, бу эса мамлакат мудофаасини жуда қийинлаштиради.