Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Чет элда уч ойдан зиёд бўлиб қайтганларга ОИТВ текшируви мажбурий бўлади

Чет элда уч ойдан зиёд бўлиб қайтганларга ОИТВ текшируви мажбурий бўлади

Ўзбекистонда 3 ойдан ортиқ чет элда бўлиб қайтган фуқаролар ва меҳнат фаолияти учун кириб келаётган хорижликлар ОИТВ (ВИЧ/HIV) бўйича мажбурий тиббий текширувдан ўтади. Қонун Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилинган янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда мамлакат ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ чет элда бўлиб қайтган тақдирда, ОИТВ инфекциясига тиббий текширувдан мажбурий равишда ўтказилади.

Шунингдек, республикамизга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам ВИЧ инфекциясига текширилиши шарт қилиб белгиланмоқда. Мазкур норма 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахсларга тааллуқлидир.

Мазкур талаб аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, инфекция тарқалишининг олдини олиш ва тиббий хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, тасдиқ учун Сенатга юборилди . У тасдиқлангандан сўнг амалиётга жорий этилади.

Киритилди: 17:05 08.07.2025. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!