Подгорица тез орада виза қоидаларини Европа Иттифоқи талабларига тўлиқ мослаштиради. Черногория бош вазири Миложко Спажич 20 ноябрь куни россияликлар учун виза чекловлари киритилишини маълум қилди.
"Европа Иттифоқига аъзолик мақоми ва у билан келадиган имтиёзларсиз ҳам биз аллақачон аъзо давлат сифатида ҳаракат қиламиз. Шунинг учун биз виза сиёсатимизни Европа Иттифоқи сиёсатига тўлиқ мослаштирамиз", - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Спайичнинг таъкидлашича, Черногориядаги россиялик сайёҳлар сони, уларнинг мамлакатдаги кўчмас мулки улуши камайган. Ҳозирда руслар сайёҳларнинг фақат битта гуруҳи бўлиб, улар орасида бошқа европаликлар ҳам бор.
Визага ўзгартиришлар имкон қадар тезроқ амалга оширилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, 17 октябрь куни Черногория россиялик сайёҳлар учун виза режимини жорий этиш ниятида экани хабар қилинганди.