Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чемпионлар лигасининг бош фаворити қайси жамоа эканлигини суперкомпьютер тахмин қилди

Чемпионлар лигасининг бош фаворити қайси жамоа эканлигини суперкомпьютер тахмин қилди

Opta суперкомпьютери "Арсенал"ни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга асосий даъвогар эканлигини аниқлади.

Турнирнинг умумий босқичининг 6-тури олдидан суперкомпьютер Чемпионлар лигаси мавсумининг қолган қисмида 10 000 та симулятция ўтказди. 22,65% ҳолатда "тўпчилар" ғолиб чиқишди.

Энг кучли 10 та жамоа қуйидагича жойлашган:

1. "Арсенал" - 22,65%;

2. "Бавария" - 18,25%;

3. ПСЖ - 12,8%;

4. "Манчестер Сити" - 9,52%;

5. "Барселона" - 6,14%;

6. "Реал" - 5,11%;

7. "Интер" - 4,76%;

8. "Челси" - 4,28%;

9. "Ливерпул" - 3,54%;

10. "Боруссия" - 2,95%.

"Нюкасл" (2,36%) 11-ўринни, "Атлетико" (1,89%) 12-ўринни, "Наполи" (0,97%) 14-ўринни, "Тоттенхем" (0,82%) 16-ўринни, "Ювентус" (0,2%) эса 21-ўринни эгаллади.

Киритилди: 23:36 09.12.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!