Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чемпионлар лигасида 6-турнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди

Чемпионлар лигасида 6-турнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди

УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 6-туридан ўрин олган ҳафтанинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Мукофотни Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Нони Мадуэке қабул қилиб олди, у "Брюгге"га (0:3) қарши ўйинда дубль қайд этди ва шу тариқа жамоасига 2025/26-йилги мавсумда ушбу турнирда кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритишга ёрдам берди.

23 ёшли инглиз овоз беришда "Барселона"дан Жюл Кундени, "Аталанта"дан Шарл де Кетеларени ва Амстердамнинг "Аякс" клубидан Оскар Глухни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда "Арсенал" "Челси"дан 50 миллион фунтдан кўпроқ маблағ эвазига Нони Мадуэкени сотиб олган эди. Унинг ҳисобида "канонирлар" сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда 3 та гол бор.

Киритилди: 23:06 11.12.2025. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!