Ушбу ҳафта Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар тўрт нафар футболчини эълон қилди.
Номзодлар қуйидагилар:
Маркус Рэшфорд («Барселона»)
Душан Влахович («Ювентус»)
Маркус Тюрам («Интер»)
Франсишку Тринкан («Спортинг»)
Рэшфорднинг дубли «Барселона»га «Ньюкасл» устидан (2:1) ғалаба қозонишда ёрдам берди. Влаховичнинг икки голи ва бир ассисти «Ювентус»га Дортмунднинг «Боруссия»си билан (4:4) дуранг ўйнаш имконини берди. Тюрамнинг икки тўпи «Интер»га «Аякс»ни (2:0) мағлуб этишга сабаб бўлди, Тринкан эса «Қайрат»га қарши баҳсда (4:1) икки марта гол урди.