"Челси" футболчилари Диогу Жота ва Андре Силва оиласига ёрдам беришга қарор қилишди. Футболчилар Испанияда 3 июль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун "Челси" футболчиларга бонус сифатида тахминан 15,5 миллион доллар ажратди. Бу пуллар футболчилар ўртасида тенг тақсимланади.
Шу билан бирга, клуб ва футболчилар биргаликда қарор қабул қилишди - маблағларнинг бир қисми Диогу Жота ва Андре Силва оиласига юборилади. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Челси" ўтган ойда "ПСЖ"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.