Конференциялар Лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида "Челси" "Копенгаген"ни мағлуб этди - 1:0. Ўйин Лондондаги "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида Кирнан Дьюсбери-Холл ягона гол муаллифига айланди.
Биринчи ўйинда "кўклар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, шунинг учун улар Конференциялар лигасининг чорак финалига чиқишди.