Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Челси"га керак бўлмаган ҳимоячи "Барса"га қимматлик қилади

"Челси"га керак бўлмаган ҳимоячи "Барса"га қимматлик қилади

"Челси" марказий ҳимоячиси Аксель Дисасининг "Барселона"га ўтиши даргумон.

Французга янги клуб қидирилмоқда - унинг хизматларини "кўк-анорранглилар" ҳам таклиф қилишган. Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра ушбу трансфер амалга ошиши даргумон, чунки каталонияликлар Дисасининг молиявий талабларини қондира олмайди. Бундан ташқари, катта эҳтимол билан "Челси"га товон пули тўлашга тўғри келади, чунки 27 ёшли футболчининг шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

"Барселона" январь ойида янги марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, аммо улар "арзон" вариантлардан бирини танлашади.

Аксель Дисаси "Челси" таркибидан четлатилган - у жорий мавсумда "кўклар"нинг асосий жамоасида бирор марта ҳам ўйнамади.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!