Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

«Челси» Дубайда осмонўпар тураржой қурмоқда

«Челси» Дубайда осмонўпар тураржой қурмоқда

Англиянинг «Челси» футбол клуби Дубайда ўз бренди остида замонавий осмонўпар тураржой мажмуасини қуриш режасини эълон қилди. 130 метрли бино томида футбол майдони ҳам бўлади.

Мажмуада 1400 та квартира, лаунж зоналар, шахсий кинотеатр, фитнес заллари ва спорт барлар жойлашади. Бино Дубай соҳили бўйлаб қурилади.

Биноларни топшириш 2029 йилга мўлжалланган. Апартаментлар нархи эса 600 минг доллардан бошланади.

Киритилди: 20:27 20.05.2025. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!