Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чекланган бюджет туфайли Европа Иттифоқи дипломатлар сонини қисқартириши мумкин

Чекланган бюджет туфайли Европа Иттифоқи дипломатлар сонини қисқартириши мумкин

Европа Иттифоқи Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги баъзи офисларида ходимлар сонини қисқартириши мумкин.

Бу ҳақда Politico газетаси хабар берди.

"Бунга чекланган бюджет доирасида эришилиши керак", - дея ҳужжатдан парчани келтиради газета.

Бу ҳаракат Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (EEAS) 2024 йилги бюджетидан ошиб кетгани ва харажатларнинг ошиши ва инфляция туфайли келгуси йилда вазият ёмонлашиши мумкинлиги сабабли амалга оширилди.

"Европа комиссияси блок стратегик манфаатларга эга деб ҳисоблаган мамлакатларда ходимларни кучайтириш мақсадида ўзининг кўплаб элчихоналарида ходимлар сонини кескин қисқартириш режаларини илгари сурмоқда”, — дейилади нашрда.

Европа Иттифоқининг бутун дунёда 145 та ваколатхонаси бор. Ҳужжатда айтилишича, блокга янги сиёсий устуворликларга "яхшироқ мос келадиган" вакиллар тармоғи керак. Нашрнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатларида ходимларни қисқартиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 12:23. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!