Энди чекка ва олис ҳудудлардаги хусусий ўқув марказлари давлатдан молиявий қўллаб-қувватлов олиши мумкин.
📱 my.gov.uz орқали:
— ижара харажатлари;
— жиҳозлар (мебел, компьютер ва бошқалар) учун субсидия олиш мумкин.
🏢 Қамров:
— хорижий тиллар ва фанлар;
— IT;
— маданият, санъат ва спорт.
Талаблар:
— марказ чекка ҳудудда жойлашган;
— ўқувчиларнинг камида 20%и ижтимоий реестрда;
— амалдаги лицензия мавжуд.
Субсидия БҲМнинг 50 бараваригача (бир марталик) берилади.