Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Чегара пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади

Чегара пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади

2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.

Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-28-сон қарорида гап боради.

Мазкур қарор билан, шунингдек, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди, жумладан:

  • автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;
  • транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;
  • контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 бараварга ошириш;
  • Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистоннинг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.

Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС ноль ставкада қўлланади.

Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис («Service area» ва «Service point») объектлари ташкил этилади.

Киритилди: 14:13 28.01.2025. Ўқилди: 1459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!