Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чеченистонда дафн маросими пайтида балкон қулаб тушди

Чеченистонда дафн маросими пайтида балкон қулаб тушди

Чеченистоннинг Гудермес туманида дафн маросими чоғида хусусий уйнинг ёғоч балкони қулаб тушиши натижасида 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Россия ОАВга таяниб, Report агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий аҳоли дафн маросимини кузатиш учун уйнинг балконига чиққан. Бироқ конструкция кўп одам оғирлигига дош беролмай, пастга ғилдираб тушган.

Тиббиёт ходимлари жабрланувчиларни шошилинч тарзда шифохонага етказишган. Улар турли даражадаги жароҳатлар олгани маълум қилинди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 15:48 11.11.2025. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!