Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Чеченистон БААдан сайёҳларни кутмоқда

A A A
Чеченистон БААдан сайёҳларни кутмоқда

Чечен сайёҳлик маршрутлари Бирлашган Араб Амирликларининг туроператорлари қизиқтириб қўйди. Мамлакатнинг бу жиҳатини ўрганиш мақсадида вакиллар Чечинистонга ташриф буюрди.

Беш кунлик реклама сафари доирасида улар минтақанинг диққатга сазовор жойларига баҳо берди.

Хусусан, 8 та араб туроператори “Серноводск”, “Кезеной-ам” кўли, Арғун дарасидаги Нихалой шаршараси, Грознийнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда “Чеченистон юраги” масжиди ва “Шуҳрат саройи” ёдгорлиги билан таништирилди, деб ёзади REGNUM ахборот агентлиги.

Буларнинг барчаси БАА меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Тур операторлари бу мамлакатга ўз оилалари билан яна бир бор ташриф буюришни, шу билан бирга сайёҳларни ҳам таклиф қилишини билдирди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 20:42 16.08.2018. Ўқилди: 1445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар