Бу ҳақда Америка шифокорлар коллежи ва Америка кардиология ассоциацияси шифокорларининг мақоласида айтилади.
Сунъий интеллект билан дўст тутинган эркак "қадрдонининг" 3 ой давомида кўр-кўрона берган маслаҳатларига амал қилиб, ош тузи ўрнига интернетдан сотиб олган бромидни истеъмол қилгани оқибатида заҳарланиб, параноя ва галлюцинация белгилари билан касалхонага ётқизилган.
Шифокорлар бромид билан заҳарланиш психозга олиб келганини аниқлаган ва беморни мажбурий тарзда руҳий касалликлар шифохонасига ётқизган.