Ассалому алайкум! Фарзанд туғилиб чақалоқлигида туғруқхонада ўлса, кейин унга чиройли исм бериб кўмилса, шу фарзанд ота-онасини жаннат эшиги олдида кутиши ростми? Ота-онасини танийдими оз бўлса-да онаси шу фарзандга сутидан берган бўлса.
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
— Ва алайкум ассалом! Фақат туғруқхонада эмас, балоғатга етмасдан вафот топса ҳам ота-онасига шафоатчи бўлади. Валлоҳу аълам!