АҚШнинг Эрондаги нишонлари Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондонлик пунктлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва ҳарбий аэродромлар бўлган, деб хабар бермоқда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).
«Зарбалардан кўзланган мақсад — Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қўмондонлик ва назорат объектлари, Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, ракета ва учувчисиз учиш аппаратларини учириш майдончалари, шунингдек, ҳарбий аэродромлар бўлди», — дейилади баёнотда.