Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини "BB+" даражасига кўтарди

S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини "BB+" даражасига кўтарди

S&P Global Ratings" халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини "барқарор" прогноз билан "BB+" даражасига кўтарди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди "инвестициявий" (BBB-) поғонага бир қадам қолди.

"​Бу ютуқ тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда Президентимизнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самарасидир. Ижобий натижаларимизни тақдим этиш борасида ишчи гуруҳимизнинг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари "S&P" томонидан алоҳида эътироф этилди.

​Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз", дея ёзади Мирзиёева.

Киритилди: 11:18 21.11.2026. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда