Россия президентининг сўзларига кўра, Қадимги Рим империяси қулаганидан сўнг христианлик маркази Византияга кўчган, у қулаганидан кейин эса христиан эътиқоди ва анъаналари рус заминида — Москвада давом этган.
“Москва учинчи Римга, яъни ушбу муқаддас қадриятларнинг, ушбу мероснинг маънавий сақловчисига айланди”, — деди Путин сербиялик кинорежиссёр Амир Кустуритсега берган интервьюсида.
Путин Кустуритсанинг Россия барча насронийлар учун "кема" бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрига қўшилди, бироқ мамлакатда тўртта дин вакиллари яшашини таъкидлади: буддизм, иудаизм, ислом, православлик.
"Россия сиз айтаётган кема бўлиши мумкин," - дея хулоса қилди Путин.