Тошкентда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги CAFA U-17 чемпионати старт олди.
Турнирнинг илк кунги баҳсларида Ўзбекистон Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда Аҳрорбек Равшанбеков, Лазиз Абдураимов (дубль), Рустам Алиев ва Ҳумоюн Синдаров ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, рақиблардан Канатбек Рахатов жавоб голини урди.
Яна бир ўйинда Туркманистон Афғонистондан устун келди - 1:0.
Қирғиз Р. 1:5 Ўзбекистон
Голлар: Аҳрорбек Равшанбеков 24', Лазиз Абдураимов 65', 71' (пен), Рустам Алиев 74', Ҳумоюн Синдаров 90+4 — Канатбек Рахатов 54'
Четлатиш: Исломбек Равшанов 52'