Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этиб, CAFA Nations Cup-2025 A гуруҳида 7 очко тўплаган Ўмонни тўплар нисбатига кўра ортда қолдирди ва гуруҳ пешқадами бўлди.
Энди "оқ бўрилар" финал ўйинида B гуруҳида 1-ўринни эгаллаган Эронга қарши 8 сентябрь куни Тошкентда куч синашади.
Ўша куни 3-ўрин учун баҳсда Ўмон Ҳиндистон билан Ҳисорда (Тожикистон) ўйнайди.