Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Бўзсув" каналига рангли оқова сувлари оқизилаяпти"(ми)?

"Бўзсув" каналига рангли оқова сувлари оқизилаяпти"(ми)?

Ижтимоий тармоқларда "Бўзсув" каналига рангли оқова сувлари оқизилаяпти", деган видеоматериал тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ўзсувтаъминот" АЖ қуйидагиларни маълум қилди:

Қайд этилишича, ушбу мавзу бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Маълумки, Тошкент шаҳридан чиқаётган оқова, яъни канализация сувларини тозаловчи 3 та иншоот мавжуд.

Улар аҳолидан келаётган маиший, яъни ошхона, ҳаммом, ҳожатхона сувларини қабул қилиш учун мўлжалланган бўлиб, биологик усулда тозалаш техника ва технологиялари билан жиҳозланган. Бунда айнан кимёвий ташламаларни бирламчи корхоналар тозалаши назарда тутилган.

Бироқ, юртимизда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ривожланиши ва улардан канализацияга ташланаётган турли кимёвий чиқиндилар ҳамда текстиль корхоналардан чиқаётган бўёқ қолдиқлари, яъни рангли сувлар иншоотларнинг ишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Аслида белгиланган меъёрга кўра, ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада локал иншоот бўлиши талаб этилади. Ушбу бирламчи иншоотлар корхонадан чиқаётган кимёвий чиқиндиларни тозалаши лозим.

Аммо бундай иншоотларнинг эксплуатацияси қимматга тушганлиги боис, афсуски, баъзи ишлаб чиқарувчилар корхонадан чиққан оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишни афзал кўрмоқдалар.

Сиз тасвирда кўраётганингиз турли рангли оқова сувлар текстиль корхоналаридан чиқмоқда. Тозалаш иншооти ранглар ва кимёвий ташламаларни ажратиб ололмайди, афсуски.

Республикамиздаги барча ишлаб чиқариш корхоналаридан бу каби оқова сувларни канализация тармоқларига ёки табиатга йўналтирмасликларини, бу каби хатти-ҳаракатлари нафақат ишлаб чиқариш, жамият ёки табиат меъёрларига, балки инсонийлик принципларига ҳам тўғри келмаслигини эслатиб ўтамиз, дейилади расмий ташкилот хабарномасида.

Киритилди: 18:06 28.09.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!