Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британиянинг янги бош вазири ва Трамп Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Буюк Британиянинг янги бош вазири ва Трамп Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Буюк Британиянинг янги бош вазири Энди Бернем ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўзларининг биринчи телефон суҳбатида Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди.

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазирининг суҳбат тафсилотларини тақдим этди.

Бернем ҳамкасбини Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказгани билан табриклади.

"Бош вазир Буюк Британиянинг Ҳормуз бўғозида кема қатнови хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини таъкидлади", дейилади баёнотда.

Британия раҳбари Трампга ўзининг сиёсий режаларини баён қилди ва Буюк Британиянинг "иттифоқчиларимиз хавфсизлигини таъминлаш"га содиқлигини яна бир бор таъкидлади.

Энди Бернем 20 июль куни бош вазир лавозимига киришди. У май ойида бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда мағлубиятга учраганидан кейин ҳукмрон Лейбористлар партияси аъзоларининг босими остида истеъфога чиқишга мажбур бўлган Кир Стармернинг ўрнини эгаллади.

Киритилди: 09:51 21.07.2026. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!