Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Буюк Британияда Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Мудофаа вазири этиб тайинланди

Буюк Британияда Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Мудофаа вазири этиб тайинланди

Буюк Британия Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Дэн Джарвис Мудофаа вазири этиб тайинланди.

Бу ҳақда Бош вазир Кир Стармернинг идораси баёнотида эълон қилинган.

"Қирол [Карл III] қуйидаги тайинловни тасдиқлашга қарор қилди: Парламент аъзоси Дэн Джарвис MBE Мудофаа бўйича вазир этиб тайинланди", дейилади баёнотда.

Джарвис пайшанба куни Буюк Британия мудофаасига етарли инвестиция киритилмаганига норозилик сифатида истеъфога чиққан Жон Хили ўрнини эгаллади.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!