Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британияда Эрон разведкасига хизмат қилган шахс ҳибсга олинди

Буюк Британияда Эрон разведкасига хизмат қилган шахс ҳибсга олинди

Буюк Британияда Эрон разведка хизматига воситачилик қилишда айбланаётган шахс қўлга олинди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, 39 ёшли шахс Эрон разведка хизматига ёрдам беришда айбланиб, Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилинмоқда.

Лондон Терроризмга қарши кураш полицияси (CTP) чоршанба куни Ливерпуль шаҳри фуқароси Воҳид Аберини Бирмингем ҳудудида ушбу қонунни бузганликда гумон қилиб ҳибсга олди.

«Ушбу шахсга нисбатан расмий айблов эълон қилингани сабабли, даъволарнинг тафсилотлари юзасидан батафсил изоҳ бера олмаймиз. Бироқ жамоатчиликни ишонтириб айтмоқчиманки, ушбу тергов доирасида фуқаролар, бирор-бир жамоа ёки алоҳида шахслар учун бевосита хавф аниқланмаган», — деди Лондон Терроризмга қарши кураш полицияси бошқармаси раҳбари, командир Ҳелен Фланаган.

Полиция томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, Воҳид Аберига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиш белгиланган ва унинг иши бўйича биринчи суд мажлиси 17 июль куни Вестминстер магистратлар судида бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:45 17.07.2026. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!