Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британияда 50 мингга яқин давлат хизматчиси "сокрашение"га тушиши мумкин

Буюк Британияда 50 мингга яқин давлат хизматчиси "сокрашение"га тушиши мумкин

Кир Стармер бошчилигидаги Буюк Британия ҳукумати харажатларни ошириш доирасида 50 000 тагача давлат хизматчисини қисқартириши мумкин.

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Аввалроқ Молия вазирлиги бюджет харажатларини 15 фоизга қисқартириш доирасида 10 мингга яқин давлат хизматчиси ишдан бўшатилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Бироқ, The Times нашрига кўра, давлат хизматчиларининг олдиндан режалаштирилганидан беш баравар кўп қисқартириш режалари 26 мартда, молия вазири Рейчел Ривз парламентга ўзининг бюджет нутқи билан чиқишида эълон қилиниши мумкин. Давлат хизмати аппарати харажатларини 2030 йилгача оптималлаштириш режалаштирилган.

Британия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, 50 минг давлат хизматчисининг қисқариши амалдорларнинг умумий сонини пандемиядан олдинги даражага қайтаради. Маълумотларга кўра, сўнгги беш йил ичида мамлакатда давлат хизматчилари сони ярим миллион кишига ошган.

Ҳар йили Буюк Британия бюджети ҳукуматнинг маъмурий харажатларига тахминан 13 миллиард фунт стерлинг сарфлайди, бу пулнинг 75% дан ортиғи бевосита ходимларга кетади.

Киритилди: 17:34 24.03.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!